Линклар

Қозоғистон ва Россия қўшма ҳаво мудофааси тизими қурмоқчи


Россияда чиқарилаëтган С-300 русумидаги ҳаво мудофааси тизими.

Россияда чиқарилаëтган С-300 русумидаги ҳаво мудофааси тизими.

Қозоғистон Ҳаво мудофааси кучлари раҳбари Нуржон Мукановнинг чоршанба куни матбуотга билдиришича¸ Қозоғистон ва Россия бирлашган ҳаво мудофааси тизими барпо этишга доир ўзаро келишувга эришган.

Бу ҳақдаги тегишли ҳужжат¸ Мукановга кўра¸ келаси йил имзоланилади.

Россия ҳарбий расмийларига кўра¸ мазкур келишув имзоланган тақдирда¸ Қозоғистон билан чегарадош Россия ҳаво ҳудудларини қўриқлаш Қозоғистон Ҳаво мудофааси кучлари зиммасига топширилади.

Бирлашган ҳаво мудофааси тизими барпо қилиш режасига мувофиқ¸ Россия Қозоғистонга С-300 русумидаги мудофаа тизимларини етказиб беради.

Россия ҳозирга қадар Арманистон ва Беларус билан қўшма ҳаво мудофааси тизимига оид шундай келишув имзолаган.
XS
SM
MD
LG