Линклар

logo-print

Наманганда хўроз тухум туғди

  • Сарвар Усмон

Наманганлик тингловчимизнинг сўзларига қараганда, тухум қўйган хўроз уришқоқ даканг эмасга ўхшайди.

Наманганлик тингловчимизнинг сўзларига қараганда, тухум қўйган хўроз уришқоқ даканг эмасга ўхшайди.

Озодлик "Эркин микрофони"га қўнғироқ қилган тингловчиларимиздан бири етказган бу гапга ишониш қийин, лекин...

Қорасув туман Савай қишлоғилик 1948 йилда туғилган Абдуллаев Тоштемир 11 июл куни қамоқхонада вафот этди.

Бу ҳақда Ўш вилояти, Қорасув шаҳридан Озодликка қўнғироқ қилган Абдуллоҳ исмли тингловчимиз хабар қилди.

Абдуллоҳга кўра, марҳум Абдуллаев Тоштемир диний экстремистик ташкилотга аъзоликда айбланиб Қирғизистон суди томонидан 7 йилга озодликдан маҳрум этилган, жазо муддатини Бишкекдаги 47-зонада ўтаётган эди

- 2009 йил октябр ойларида келиб шу одамнинг уйини тинтув қилган орган. Тинтув қиламиз деганда “Тинтув қилма. Мана, сенга шу керакми?” деб дискларини олиб чиқиб берган ўзининг эътиқоди, имонида маҳкам туриб.

Озодлик: Мутахассислиги қанақа эди? Нима иш қиларди?

- Оддий оқсоқол эди.

Озодлик: Нима сабабли ўлган? Соғлиғи туфайлими, қийноқданми, нимадан ўлган?

- Инсулт бўлиб ўлган.

Озодлик: Расмий версияга кўра инсулт бўлган шундайми?

- Бир-икки марта инсулт бўлиб анча қийналиб ëтди. Ëтиб-ëтиб бугунга келиб бунақа бўлдида, дейди қорасувлик Абдуллоҳ.

Тоштемир Абдуллаевнинг қамоқхонада вафот этгани тўғрисидаги хабарни қорасувлик яна бир тингловчимиз Авазхон ҳам тасдиқлади.

Унинг айтишича, Қирғизистон маъмурлари жорий йилда фуқароларни диний мотивлар билан таъқиб қилишни бироз сусайтирган.

- Ҳозирги маҳалда индамаяпти. 2009-2010-2011 йилларда босимлар бўлди Ҳизб ут-Таҳрирга. Ўшдан, Қорасувдан, Новқатдан, Жалолободдан, Сузоқдан кўпчиликни олиб кирган. 2009 йилда бу отахонни ҳам олиб кирган.

Озодлик: 2012 йилда бунчамас-а?

- 2012 йилда бунчамас, дейди қорасувлик Абдуллоҳ.

Наманганда хўроз тухум туғди

Ростлигидан ёлғонлиги ростроқ бу хабарни Озодликка Наманган шаҳрининг Пахтакўл маҳалласида истиқомат қилувчи Мирза Акбар табиб етказди.

Тингловчимиз тоши вазмин хабарлардан бироз дам олсин, деб ёши 50 ка чиққан наманганлик тингловчимизнинг айтганларини эшиттиришга қарор қилдик.

Балки, туғса-туққандир хўроз?!

Озодлик: Мирза Акбар ака, Наманганда нима гаплар?

- Наманганда хўроз тухум қилди.

Озодлик: Хўроз билан товуқнинг фарқига борасизми ўзи?

- Бу ўзбек халқи қадимдан хўроз билан товуқнинг фарқига бориб келган. Биздай одам хўроз билан товуқнинг фарқига бормаса, уят бўлади.

Озодлик: Фарқига борсангиз, хўроз қандай қилиб тухум туғсин?

- Ўзимизнинг олдимизда мана синглим тухумни кўтариб келди. Овқат бераëтган вақтда хўроз яқинлашган. Яқинлашгандан кейин хўрозни нарироққа суриб нима қилса, сал тепароққа чиқиб туриб ахлат қилгандай ахлат қилган. Ичидан оқиш бир нарса тушган. Бориб қараса, тухум. Кейин менга телефон қилди. Олиб келишди поччам билан. Қарасам иссиқ, янги. Ранглари ҳақиқий товуқнинг тухуми. Дарров олиб, хўрозни ҳам нима қилмай, ўзимизнинг Шарқ табобатимиз бор, ўша ëққа олиб бориб буни кўрсатдим.

Озодлик: Кейин нима қилдинглар? Мана сиз табиб экансиз. Экспертиза қилиб кўрдингларми?

- Ўзимизча нима қилиб кўрдик. Китоблардан бунақа нарса топа олмадик.

Озодлик: Қандай хулосага келинглар?

- Ақлга сиғмаяптида бу қанақа тухум чиқиши мумкин. Лекин тухум қилган. Мана ҳозир қўлимда ушлаб турибман.

Озодлик: Тухумни қўлингизда ушлаб турибсизми?

- Ҳа.

Озодлик: Катта-кичиклиги қандай? Товуқ тухумидан каттароқми, кичикроқми?

- Бедананинг тухумини кўрганмисиз? Ўша размерда.

Озодлик: Товуқнинг эгаси қўшнингизми ë қариндошингизми?

- Синглим. Катта опам. Опамнинг товуғи.

Озодлик: Товуғими хўрозими?

- Хўроз, хўроз деганим. Хўроз тухумлаган.

Озодлик: Катта хўрозми ëки кичик хўрозми?

- Катта хўроз. Ҳалиги дакансифат дейди.

Озодлик: Мирза Акбар ака, анча ҳазилкаш одамга ўхшайсиз. Бир ҳазиллашай дебсизда-а?

- Йўқ, йўқ, ҳазилмас. Ҳазилкашлигим бор у. Жуда кўнглим очиқ нимаю лекин бу ҳазилмасда.

Озодлик: Табиб экансиз. Бизга хўроз туғум туғди деб хабар бераяпсиз. Биз гапирамиз. Ўзингизни ўзингиз бир реклама қилмоқчисиз шекилли.

- Йўқ, менинг рекламам етарли. Мен муҳтож эмасман реклама қилишга. Иложи бўлса, реклама қилмасангизлар ҳам майли, дейди синглисининг хўрози тухум туққани тўғрисида хабар қилган Наманган шаҳрининг Пахтакўл маҳалласида истиқомат қилувчи Мирза Акбар табиб.

Бу хабарга ишонмасангиз ҳам, ҳеч йўқ кайфиятингиз кўтарилгандир, деган умиддамиз.




*************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

YouTubeда тинглаш

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG