Линклар

logo-print

Ўзбек халқ эртакларини айтувчи воизларнинг республика танлови Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО ҳомийлигида ўтмоқда.

Ўзбекистон маданият вазирлиги матбуот котиби Ҳиндол Мадраҳимовнинг Озодликка билдиришича, ўзбек эртак айувчилари ЮНЕСКОнинг номоддий маданият намуналари рўйхатига киритилган.

Ўтган асрларда Ўзбекистонда ривожланган халқ оғзаки ижодининг эртакчилик тури масс-медиа ва коммуникация ривожланган 21 асрга келиб таназзулга юз тутгани фолклор мутаҳассислари тарафидан айтилади.

Эртак айтиш санъатини асраб-авайлаб келажак авлодларга етказиш учун Ўзбекистон маданият вазирлиги қошидаги халқ оғзаки ижоди бошқармаси фаолият олиб бормоқда¸ дейди Ҳиндол Мадраҳимов.

-Ўзбекистон номоддий маданият ҳазинаси деса ҳам бўлади. Алпомиш¸Кунтуғмиш каби достонлар¸ Чанқовуз саси¸ Бойсун лапарлари қаторида ўзбек эртаклари ҳам дунë цивилизациясига оид номоддий маданий мерос сифатида асралмоқда¸ дейди суҳбатдош.

Кўп эртак эшитгандим¸ сўзлаб берарди бувим...

Ëрилтош¸ Олмос ботир¸ Эгри ва тўғри каби ўзбек эртаклари ўтган асрда эртакчилар тилидан ëзиб олиниб китоб ҳолида нашр қилинган эди.

Айни вақтда Сурхондарë¸Хоразм ва Бухородаги кекса момолар бисотида ҳали ҳеч ким билмаган эртаклар кўп¸ дейди Ҳиндол Мадраҳимов.

Суҳбатдошга кўра ЮНЕСКОнинг халқ оғзаки ижоди бўйича мутаҳассислари қишлоқма қишлоқ¸ уйма уй юриб эртакчи момоларни қидириб топишмоқда.

Совет пайтида эътиборсиз қолдирилган диний ва эротик мавзудаги эртаклар ҳам ëзиб олинмоқда дейди суҳбатдош.

Номоддий маданиятни замонавий хуружлардан ҳимоя қилиш

Самарқанддаги Эртакчилар танлови билан биргаликда Тошкентда сешанба куни Ўзбекистондаги номоддий маданий мероси аҳволига бағишланган семинар ҳам ўтказилди.

Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва БМТнинг маданият идораси бўлган ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси ўтказган бу тадбирда номоддий маданиятни замонавий хуружлардан ҳимоя қилиш масаласи кўрилган.

Антропологлар¸тарихчи олим ва маданиятшунослар иштирокидаги бу анжунамда қатнашган ЮНЕСКО вакили Хорхе Эспинал Ўзбекистондаги номоддий маданиятни келажак авлодларга етказиш зарурлигидан гапиргани айтилди.

Ўзбекистонда “Алпомиш” достони¸ “Катта ашула” ва “Бойсун маданий муҳити” ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган.

Шу кунларда Хоразм лапарларини ҳам бу рўйхатга киритиш ишлари бораëтгани билдирилди.


YouTubeда тинглаш

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG