Линклар

Душанбе Тошкентдан чегарани очишни сўради


Ўзбекистон билан Тожикистон раҳбарлари ўртасидаги зиддият сабаб оддий одамлар сарсон.

Ўзбекистон билан Тожикистон раҳбарлари ўртасидаги зиддият сабаб оддий одамлар сарсон.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистондан Самарқанд билан Панжикент ўртасидаги чегара пунктларини очишни илтимос қилди.


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига юборилган хатда уч йил аввал мазкур пунктининг ёпилганидан чегаранинг иккала тарафидаги аҳоли азият чекмоқда, дейилади.

Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти ва Тожикистоннинг Панжикент тумани ўртасидаги чегара пунктлари бундан уч йил аввал Тошкент томонидан ҳеч бир изоҳсиз бир тарафлама тарзда ёпиб қўйилган эди.

Ўшанда бери нафақат чегара олдида яшовчи ўзбек ва тожикларнинг борди-келдиси тўхтаб қолди, балки икки мамлакатнинг ўзаро савдо-сотиқ ва туризм соҳаларига жиддий зарар етди, демоқда Тожикистон расмийлари.

Сўғд вилояти Зарафшон тумани ҳокмилигининг туризм бўйича мулозими Зафар Норов, бир пайтлар хорижий сайёҳлар қадимий Панжикентни кўриш учун Самарқанд орқали келишарди, яъни бу Ўзбекистон учун ҳам қўшимча даромад келтирарди, дейди.

- Ҳозир бир йўла Самарқандга бориб, у ердан Панжикентга ўтишни истаган сайёҳлар Жартепадаги чегара постига келиб, чегара ёпиқлигидан хафсалалари пир бўлиб қайтиб кетяпти. Улар энди Тошкентга қайтиб, у ерда Душанбега ўтишлари, ундан кейин Душанбе орқали Хўжандга келишларига тўғри келмоқда. Авваллри бир мавсуда 20 минг сайёҳ келса, ўшаларнинг 15 мингги бир кунлик сайёҳ бўлган. Яъни эрталаб Панжикентга келиб, қадимий жойларни кўриб, кечқурун яна Самарқандга қайтиб кетишарди, дейди Зарафшон тумани расмийси.

Самарқандининг Ургутида яшайдиган Нозим Бўриев ҳам Ўзбекистон ҳукумати ўзбекистонликлар зарарига чегарани ёпиб қўйганини тушунмаслингини айтади. Самарқанданинг чегараолди аҳолиси деҳқончилик билан шуғулланади, чегара очиқлигида оладиган даромади ҳам баракли эди, дейди Нозим ака.

- Албатта, албатта. Мана биз Тожикистонга бориб савдо қилиб келардик. Айрим нарсалар у ëқда арзон эди. Булар бизлардан олиб кетарди. Жуда яхши бўларди шу. Ҳозир бунақа йўқ. Деҳқончилик қиламиз бизлар ҳам. Қани картошкаларни у ëққа олиб борсак. Мана бу йил ғалла жуда мўл бўлди. Ғалла ҳозир 400 сўм бўлиб ëтибди. Мўл-кўлчилик ҳозир. Қани у ëққа бориб қимматроқдан сотса фермерлар ëки одамлар. Ўзига фойда эмасми? Бизларда бу йил жуда ғалла зўр бўлди. У ëқда қиммат сотади бу ëқдан олиб борганлар. Бизларда мўл-кўлчилик у ëқларга қараганда, дер экан ургутлик суҳбатдошимиз Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон ҳукуматига юборган хат остига имзо чекишга тайёрлигини қўшимча қилади.

Унинг айтишича, чегара ёпилганидан бери ўзбекистонликлар қўшни мамакатдаги қариндошлариникига ҳафта бир мартагина ўтишларига рухсат берилади.

Чегара олдида яшовчи ўзбекистонликлар ҳафтада бир марта бўлса ҳам визасиз Тожикистонга ўтиш ҳуқуқи бор. Тожикистонликлар Самарқанддаги қариндошларини кўриш учун Ўзбекистон элчихонасидан виза олишлари керак. Панжикентлик Абдулхошим Абдурахмонов гапиради.

- Хеш, яқин қариндош бориб келишарди. Ана энди йўл маҳкам боролмайди. Менинг бир ўртоғим бор. Жуда ажойиб шоир дўстимиз бор Тошканбой Носиров деймиз. Ўзбекистонда машҳур шоир. Бориб келишимиз бор эди. Тўйларга даъват қиларди. Унинг бир китоб тўйларини ўтказардик. Улар келишарди. Ана энди бир-биримизни кўра олмаяпмиз. Ҳаттоки бир кун бечора телефон қилиб йиғлади. Дийдоримиздан бенасиб қилишди. Билмадим сабаб нима бунга. 30 километрлик жойда, ярим соатлик йўлнинг ўрнига у Хўжандга бориб, виза олиб, Хўжанддан минг азоб билан келиши керак. Жуда ҳам қийин бўлиб кетдида. Мана шундай ҳолат 2-3 йилдан бери давом этаяптида. Мана Панжакентда жуда кўп ўзбеклар яшайди. Ургутда тожиклар жуда кўп яшайди. Бир-биридан ажралиб бечоралар бир-бирининг дийдоридан бенасиб бўлиб қолди, дейди панжикентлик Абдулхошим Абдурахмонов

Тожикистон ҳукумати Тошкентга йўллаган мактубига қандай муносабат бўлганини билиш учун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигига қилган мурожаатимиз жавобсиз қолди.


YouTubeда тинглаш

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG