Линклар

logo-print
Санкт Петербургда 8 ва 9 июл кунлари Ўзбекистон, Тожикистон ва Озарбайжондан келган меҳнат муҳожирлари ўртасида тўқнашувлар содир этилди. Бу ҳақда Россия ахборот агентликлари чоршанба куни хабар тарқатди.

Биринчи муштлашувда озарбайжонлик ва тожикистонлик муҳожирлар иштирок этган. Футбол ўйини ортидан бошланган муштлашувда Тожикистоннинг икки фуқароси ўлдирилган, 6 киши жароҳатланган. Россия Тергов қўмитаси мазкур воқеа юзасидан “Қотиллик” айблови билан жиноят иши очди.

Иккинчи муштлашув эса 8 июл куни Новинка қишлоғида бўлиб ўтган. “Балтинфо” агентлигининг ёзишича, 20га яқин ўзбекистонлик қишлоқдаги кафега бостириб кириб, хўрандалар ва ошпазларни калтаклаган, жиҳозларни вайрон қилган.

“Аргументи и факти” газетаси мазкур муштлашувга 7 июл куни кафенинг уч мижози ўртасида чиққан жанжал сабаб бўлганини ёзди. Газетага кўра, уч жанжалкашдан бирининг тарафдорлари кафедаги тўқнашувни содир этган бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG