Линклар

Жанубий Корея шифокорлари Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида аҳолини бепул кўрикдан ўтказади ҳамда “Соғлом авлод учун” жамғармасига дори-дармонларни топширади.

Шу мақсадда Тошкентга Жанубий Кореядаги Инха университети госпитали шифокорлари келди. Шифокорлар делегацияси таркиби профессорлар, малакали шифокорлар ва ҳамширалардан иборат.

Ўтган йилда ҳам Жанубий Корея шифокорлари Тошкентга келган ва 800 дан ортиқ одамни бепул кўрикдан ўтказган эди. Ўзбекистонлик 4 нафар болага эса Жанубий Кореяда операция қилиш учун йўлланма берилган.

Жанубий Корея шифокорлари ўтган йилги сафарлари чоғида “Соғлом авлод учун” жамғармасига 120 минг долларлик дори-дармонни ҳам топширган эди.
XS
SM
MD
LG