Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама чоршанба куни Мянмага нисбатан жорий этилган санкцияларни қисман бекор қилди.

Натижада АҚШ ширкатлари Мянмага сармоя ётқизиш имкониятига эга бўлди. Обама ўз қарорини Мянмадаги сиёсий ислоҳотларни қўллаш ҳаракати сифатида баҳолади.
Айни пайтда Обама Мянма иқтисодининг ёпиқлиги ва иқтисодда Мянма собиқ раҳбарларининг таъсири кучли эканидан ташвиш билдирди. Шунинг учун ҳам Мянма билан ҳамкорлик қилаётган АҚШ ширкатлари бу давлатдаги тадбиркорлик фаолияти ҳақида АҚШ назорат тузилмаларига ахборот бериб туриши шарт бўлади.

Обаманинг баёноти Мянмада АҚШ элчиси ўз фаолиятини бошлаган кунга тўғри келди. Бундан йигирма йил олдин АҚШ мазкур давлатдан ўз элчисини чақиртириб олган эди.
XS
SM
MD
LG