Линклар

FIFA чоршанба куни ташкилотнинг собиқ президенти Жоао Авеланж ва Бразилия футбол конфедерацияси собиқ раҳбари Рикардо Тейшера Жаҳон чемпионати ўйинларини трансляция қилиш учун манфаатли бўлган шартномалар эвазига пора олганларини расман тасдиқлади.

Порага берилган пуллар International Sport and Leisure маркетинг агентлиги ҳисобига ўтказилган. Кейинроқ бу агентлик банкрот деб эълон қилинган. Маълумотга кўра, Авеланж 1997 йилда агентликдан бир ярим миллион швейцария франки миқдорида пул олган. Тейшерага эса агентлик 1992 йилдан 1997 йилгача 13 миллион швейцария франки миқдорида пул ўтказиб берган.

Халқаро оммавий ахборот воситалари босими остида ёйинланган FIFA ҳужжатида Швейцария Олий суди мазкур икки амалдорнинг пора олганини 2010 йилда аниқлагани таъкидланади. Бу икки шахс келтирилган зиённи тўлаб бергани учун уларга нисбатан жиноят иши очилмаган.
XS
SM
MD
LG