Линклар

Сурия элчиси исёнчилар тарафига ўтди


Суриянинг Ироқдаги собиқ элчиси Науаф ал-Фараз.

Суриянинг Ироқдаги собиқ элчиси Науаф ал-Фараз.

Суриянинг Ироқдаги элчиси Науаф ал-Фараз истеъфо бериб, президент Башар ал-Асадга қарши курашаётган исёнчилар тарафига ўтганини тасдиқлади. Ал-Фараз Сурия режимидан юз ўгирган илк юқори мартабали дипломат бўлди.

Facebook саҳифасида эълон қилган видеомурожаатда ал-Фараз “шу дақиқадан эътиборан Сурия халқ инқилоби сафларига қўшилганимни эълон қиламан”, дея баён қилди. Ал-Фараз ҳозирда қаерда эканини очиқламади.

Дипломатнинг ҳукуматдан юз ўгиргани тўғрисида дастлаб Сурия мухолифати эълон қилди. Муҳожиратдаги мухолифат гуруҳи Сурия Миллий кенгаши вакили Муҳаммад Серминий бу дипломатлар ҳокимиятдан юз ўгиришининг бошланиши дея такидлади.

Ўтган ҳафта Сурия Республика гвардияси генерали Манаф Тласс мамлакатдан қочган эди.
XS
SM
MD
LG