Линклар

Покистонда тўққиз полициячи отиб кетилди.


Лаҳордаги полиция ўқув маркази ётоқхонаси.

Лаҳордаги полиция ўқув маркази ётоқхонаси.

Покистон расмийларининг маълум қилишича, Лаҳордаги полиция ўқув маркази ётоқхонасига қилинган ҳужумда тўққиз полициячи ўлдирилган.

Покистондаги Толибон ҳаракати матбуот вакили Аҳсануллоҳ Аҳсан ҳужум учун масъулиятни ҳаракат ўз зиммасига олиши ва бу қамоқларда жанггарилар қийноққа солинаётганига жавобан қилинганини баён қилди.

Хабарларга кўра, пайшанба куни тонгда ўлдирилган тўққиз полициячи қамоқ нозири бўлиш учун тайёргарликдан ўтаётган бўлган.

Расмий хабарларга кўра, ҳужум мотоциклларда келган ва ниқобда бўлган қуролли одамлар томонидан амалга оширилган.

Бу кейинги уч кун ичида Пунжаб вилоятида хавфсизлик кучларига қилинган иккинчи ҳужум бўлди. Душанба куни мотоцикллардаги жанггарилар ҳарбий базага ҳужум қилиб, етти аскарни ўлдирган эди.
XS
SM
MD
LG