Линклар

logo-print

Россия сенаторлари “Магнитский рўйхати”га эътироз билдирмоқда


Сергей Магнитский.

Сергей Магнитский.

Россия парламентининг бир гуруҳ вакили АҚШ томонидан “Магнтиский рўйхати” деб номланувчи санкциялар жорий этилишига эътироз билдириш мақсадида Вашингтонга сафар қилмоқда.

Мазкур санкцияларда 2009 йилда қамоқхонада адвокат Сергей Магнитскийнинг ўлдирилишига алоқадор ўнлаб Россия расмийсига нисбатан АҚШга кириш тақиқи жорий қилиниши кўзда тутилглан.

Россия Федерация Кенгаши аъзолари Алексей Чернишёв, Виталий Малкин, Александр Совенков ва Валерий Шнякинлар АҚШ сенаторларига юборган ҳужжатда Магнитский иши бўйича дастлабки парламент суриштируви якунланганини маълум қилшди.

Парламент текшируви хулосаларида Магнитскийнинг ўзи жиноятчи бўлгани иддао қилинади¸ ҳамда унга нисбатан қийноқ қўлланилгани ва воқеа расмийлар томонидан хаспўшланганига оид хабарлар шубҳа остига олинади.

2009 йилда вафот этган Магнитский қамоққа олинишидан аввал Россия ҳокимияти вакилларини юз миллионлаб доллар миқдорида давлат маблағларини ўзлаштирганликда айблаган эди. АҚШ Конгрессида муҳокама қилиниб, қабул қилиниши кутилаётган ҳужжат унинг ўлимига алоқадор шахсларни санкцияга тортиши кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG