Линклар

Исмим Дилноза. 5 йилдан бери Кореяда яшайман. Бу хатни юборишдан мақсадим Кореяга келган ўзбек қизларининг мен каби хатога йўл қўйишларининг олдини олиш.


Бундан 5 йил аввал Кореяга эрга тегиш агентлиги борлигини эшитиб, оилада энг катта фарзанд бўлганим учун¸ уйдагиларга ёрдам бериш ва бахтли бўлиш ниятида водийдан Тошкентга йўл олдим.

Агенствога Кореядан хар хил куёвлар келарди. Бири уйланиб ажрашган бўлса, бири уйланмаган.

Менга уйланиб ажрашган корейс куёв ёқди. Агенстводагилар биринчи хотинидан қолган боласи борлигини, фақат бирга турмаслигини айтишди.

Тўй ҳам бўлди. Бир ойдан кейин Кореяга келдим. Турмуш ўртоғим яшайдиган уйига олиб келди мени.

Уйга кирганимда, икки нафар қизини кўриб, агенстводагилар мени алдашганини тушундим. Қизлари биз билан тураркан. Ўша кундан бошлаб тинчим йўқолди.

Кореяда то эрга бергунича фарзандларига иш қилдирмайди. Ота-она ва Корея давлати фарзандларига ўқиш учун шароит яратиб беради.

Кореяга принцесса бўлиб яшайман¸ деб келгандим. Афсус¸ умидим чиппакка чиқиб, хизматкор бўлдим.

Жуда қийналдим. Бошқа давлат, бошқа тил, бошқа маданият... Кимга дардимни айтишни билмасдим.

Бир кун Интернет орқали ўзбек йигити билан танишиб қолдим. У жуда ҳам келишган ва чиройли эди.

У билан Сеулда тез-тез учрашиб турадиган бўлдик. Ўртамизда севги пайдо бўлди.

Бу орада мен ҳомиладор бўлиб қолдим. Лекин бола кимдан эканлигини билмасдим.

Тўққиз ой ўтиб фарзанд ҳам туғилди. Ўғил фарзанд кўрдим. Фарзандимнинг отаси ўша ўзбек йигит эди.

Корейс турмуш ўртоғим фарзанд бўлмаслиги учун ўзини операция қилдирган экан.

Ўзбек йигитимни онаси чақириб Ўзбекистонга кетди. Кетишдан олдин “Сени ташлаб қўймайман” деб ваъдаларни бериб кетди.

Ўзбекистонга бориб уйланди, яқинда фарзандли ҳам бўлди. Телефон, Интернет орқали гаплашиб турамиз. Лекин берган ваъдасининг устидан чиқмади.

Турмуш ўртоғим мени доим хўрлайди, боламни ҳам уради. Менга ҳам қўл кўтаради.

Қаерга боришни, кимга дардимни айтишни билмайман.

Ўзбекистонга қайтиб кетгим келади, лекин у ерда ҳаёт оғир ва иш йўқ.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG