Линклар

logo-print

Чуйдаги автоҳалокатда фарғоналик қария ҳалок бўлди


Қирғизистоннинг Чуй вилояти Панфилов туманида содир бўлган автоҳалокат чоғида уч киши нобуд бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Вазирлик вакилларига кўра, ҳалок бўлганлардан бири фарғоналик 76 ёшли Турғун Бакировдир. Маълумотларга кўра, автоҳалокатда яна 14 одам жабр кўрган, улар Чуй вилояти ва Бишкек шаҳри касалхоналарига ётқизилган.

- Хонда Одиссей машинаси йўловчиси бўлган Россия фуқароси ҳамда микроавтобус йўловчилари бўлмиш Россиянинг Тюмень ва Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти фуқаролари касалхонада жон берган. Қолганлар турли тан жароҳатлари олишган. Улар орасида Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистон фуқаролари бор, - деди Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати масъули Бақит Сейитов.

Вазирлик масъули ҳозирда автоҳалокат тафсилотлари ўрганилаётганини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG