Линклар

Amnesty International – Халқаро амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти Тожикистон қамоқхоналарида маҳбусларга нисбатан қийноқ, калтаклаш ва бошқа кўринишдаги ноинсоний муносабат “одатий тус олган” дея баён қилди.

“Вайрон қилинган умрлар: Тожикистонда қийноқ ва ноинсоний муносабат” номли ҳисоботида Лондонда жойлашган инсон ҳуқуқлари ташкилоти тожик маҳбуслари дуч келиши мумкин бўлган таҳликалар ҳақида ёзади.

Ҳисоботда шунингдек, Тожикистон расмийлари қийноқларга оид хабарар юзасидан тегилши тарзда тергов ўтказмагани таъкидланади.

Amnesty International тадқиқочилари Тожикистон қамоқларида қўлланиладиган қийноқларда электр токи, қайноқ сув, бўғиш, калтаклаш, сигарет билан куйдириш, жинсий зўрлаш ва жинсий зўрлаш билан таҳдид қилиш усуллари ишга солинишини қайд этади.

Ҳисоботда Тожикистонда коррупция ва жазосизлик чуқур илдиз отгани ҳам таъкидланади.
XS
SM
MD
LG