Линклар

Қўшма Штатлар Россия парламенти хорижий жамғармалар томонидан молияланган ноҳукумат ташкилотларининг хорижий агент сифатида рўйхатда ўтишини кўзда тутувчи қонунни муҳокама қилаётганидан ташвиш билдирди.

Давлат департаменти мабуот вакили Патрик Вентрелл бу қонун қабул қилинадиган бўлса, фуқаровий жамият ташкилотлари фаоляти чекланишидан хавотир билдирди.

Вентреллга кўра, Давлат думаси президент Владимир Путиннинг Единая Россия партияси ёқлаётган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилгач, Вашингтон Москвага бундан “жиддий ташвишда” эканини билдирган.

Қонун лойиҳасида ноҳукумта ташкилотларидан йилда икки март ўз фаоляти тўғрисида давлат идораларига ҳисобот топшириши талаб қилинади.

Лойиҳанинг жума куни иккинчи ўқишдан ҳам ўтиши ва Федерация Кенгаши томонидан ҳам маъқулланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG