Линклар

Собиқ Югославия бўйича ҳарбий трибунал расмийларига кўра, Босния сербларининг собиқ қўмондони Ратко Младич суд мажлиси пайтида тоби қочган ва касалхонага олиб кетилган.

Трибунал матбуот вакилининг айтишича, генерал Малдич суд залида ҳамшира текширувидан ўтгач, “эҳтиёт чораси” сифатида касалхонага ётқизилган.

Оқибатда, геноцид, уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятларга оид 11 айблов қўйилган Младич устидан суд мажлисида бир кунлик танаффус эълон қилинган.

Ўзига нисбатан қўйилган айбловларни инкор қилаётган Младич судида биринчи гувоҳ шу ҳафта бошида кўрсатма бера бошлади.

70 яшар Младич аввал ҳам соғлиғидан шикоят қилган ва айтилишича, яшириниб юрган даврида икки марта инсултни бошдан кечирган.
XS
SM
MD
LG