Линклар

logo-print

Аннан: Ироқ ва Эрон Сурияга оид режани маъқуллади


Сурия бўйича халқаро ҳамжамият махсус вакили Кофи Аннан Ироқ ва Эрон Сурияда сиёсий ўтиш даври режасини маъқуллаганини маълум қилди. Чоршанба куни БМТ Хавфсизлик кенгашида ўтказилган эшитувлардан кейин мухбирлар олдида қилган чиқишида Аннан Сурия бўҳронидан чиқиш жараёнига Эрон ҳам жалб қилиниши лозимлигини яна бир бор такрорлади

Ғарб давлатлари Эроннинг бу жараёнда қатнашишига қарши чиқмоқда. Чоршанба куни Оқ уй матбуот вакили Жэй Карни Эроннинг Сурия бўҳронига ечим топиш жараёнидаги роли самарасиз бўлгани, Вашиншгтон эса бу жараёнга продуктив ҳисса қўша оладиган давлатлар билан ишлаш ниятида эканини баён қилди.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Сюзан Райс ҳам Эрон “Ассад режимини қўллаб-қувватлаётгани ва кўмаклашаётгани” боис “Суриядаги муаммони бир қисмидир” дея баён қилди.
XS
SM
MD
LG