Линклар

Миср Президенти Муҳаммад Мурсий ўзининг исломий кучлар назоратидаги парламент ишини тиклашга оид қарорини бекор қилган суд ҳукмини ҳурмат қилишини баён қилди.

Мурсий ёзма баёнот эълон қилиб, парламент устида чиққан мунозарани ҳал этиш учун сиёсий кучлар ва суд тизими ўртасида мулоқот ўрнатишга ҳаракат қилишини таъкидлади.

Баёнотда шунингдек, Мурсий қонун устуворлиги тарафдори ва “ҳар қандай қарама-қаршиликнинг олдини олиш” ниятида экани айтилади.

Якшанба куни Мурсий Олий суднинг ўтган ойдаги қарорига зид равишда исломчилар кўпчиликни ташкил қиладиган парламентни қайта тиклаш ҳақида қарор қилган эди.

Миср Олий конституциявий суди парламент сайловларини ноқонуний деб топиб, парламентни тарқатиб юбрган эди.
XS
SM
MD
LG