Линклар

logo-print
Буюк Британия қуролли кучлари 2012 йилги Лондон Олимпиадасида хавфсизликни таъминлаш учун қўшимча уч ярим минг аскарни жалб қилишга шай турибди.

Бунга хавфсизлик бўйича G4S хусусий ширкати вақтида малакали мутахассисларни етказиб бера олмаслигига оид хавотирлар сабаб бўлди.

Британия армияси ўзи олимпиада хавфсизлигини таъминлаш мақсадларига 13 ярим минг аскар ташлашини эълон қилган эди. Энди бу рақам 17 мингга чиқиши ва баъзи ҳарбийларнинг ёзги таътилидан воз кечишига тўғри келиши мумкин.

G4S ширкати ва Британия ҳукумати бу хабарлар юзасидан изоҳ берганича йўқ.

Лондон Олимпиадасида хавфсизликни таъминлаш ишларига аскарлардан ташқари минглаб полициячи, жанговар учқичлар, вертолётлар, ҳарбий кемалар ва сапёрларнинг ҳам жалб қилиниши кўзда тутилган.

Лондон Олимпиадаси 27 июл куни бошланиб, 12 августга қадар давом этади.
XS
SM
MD
LG