Линклар

logo-print

Ўзбек матбуоти Роғун муаммосини яна кўтариб чиқди


Роғун ГЭСи қурилишидан бир кўриниш.

Роғун ГЭСи қурилишидан бир кўриниш.

Роғун ГЭСи қурилишидан дарёларнинг қуйи оқимида жойлашган давлатлар, жумладан, Ўзбекистонга келтириладиган зиён 20 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.

Бу ҳақда Тошкентда нашр этиладиган “Правда Востока” газетаси 12 июл куни маълумот тарқатди. Газетанинг ёзишича, ўзбекистонлик мутахасисларнинг ҳисоб-китоблари мана шундай рақамни кўрсатган.

Газета ўз мақоласида Роғун ГЭСи минтақа экологиясига салбий таъсир кўрсатиши оқибатида 20 миллиард доллар миқдоридаги зиён тортилиши, бу зиённи Тожикистон томони минтақа давлатларига тўлаб бера олмаслигини иддао қилган.
XS
SM
MD
LG