Линклар

БМТ Олий Комиссари Қозоғистонни Жанўзен воқеасини халқаро тергов қилишга чақирди


БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссари Нави Пиллай Қозоғистон ҳукуматини ўтган йилнинг декабрида Жанўзен шаҳрида бўлиб ўтган тўқнашувларни халқаро экспертлар иштирокида тергов қилишга чақирди.

Остонада ўтган матбуот анжумани чоғида Нави Пиллай 2011 йилнинг 16 декабрида Жанўзенда содир этилган зўравонликлар ҳолатинигина эмас, балки зўравонликларга сабаб бўлган омилларни ҳам ўрганиш зарурати бор эканлиги ҳақида баёнот берди.
Жанўзенда нефт ширкати ишчиларининг норозилик намойишини куч билан тарқатиш пайтида камида 16 одам ҳалок бўлган эди.

Пайшанба куни Қозоғистон ҳукумати ёшлар ҳаракати фаоли Жонбўлўт Мамайни қамоқдан озод қилгани маълум бўлди. У июн ойида Жанўзенда “ижтимоий тўқнашувларни келтириб чиқаришда” айбланиб ҳибс қилинган эди.
XS
SM
MD
LG