Линклар

Суриялик ҳуқуқ фаоллари ва мухолифатчилар ҳукумат кучлари Хам вилоятидаги Треймси аҳоли пунктида оммавий қатлиом уюштирганини иддао қилмоқда.

Syrian Observatory for Human Rights ташкилоти тарқатган маълумотда бу ерда юздан ортиқ одам ўлдирилгани айтилади. Мухолифат эса тинч аҳоли вакилларидан 200 киши ўлдирилган деган маълумотни тарқатмоқда.


Мазкур ахборотни мустақил манбалар орқали текшириш имконияти бўлмади.

Жорий ҳафтада БМТнинг Хавфсизлик кенгаши Сурия ҳукуматига санкциялар жорий этишни назарда тутган резолюция лойиҳасини муҳокама қилишни бошлади.
XS
SM
MD
LG