Линклар

logo-print
АҚШ Молия вазирлигининг билдиришича, жорий этилган санкциялар Эроннинг нефт ва транспорт соҳасидаги 11 та давлат ширкатига ва тўртта жисмоний шахсга таалуқлидир.

Маълумотга кўра, бу ширкатлар ва жисмоний шахслар Эрон Мудофаа вазирлиги ҳамда Ислом инқилоби посбонлари корпуси манфаатлари учун хизмат қилади. Санкция жорий этилган хусусий шахслар орасида Австрия фуқароси ҳам бор.

Санкцияда мазкур ширкат ва хусусий шахсларга тегишли бўлган АҚШдаги активларни музлатиш, Америка ширкатлари билан алоқаларини тўхтатиш назарда тутилган.

АҚШ расмийларига кўра, санкция жорий қилинган ширкатлар Эрон ядровий дастурида иштирок этмайдилар, бироқ ғарб давлатлари эмбарго жорий қилган Эрон нефтини яширин тарзда сотишда қатнашади.
XS
SM
MD
LG