Линклар

logo-print
Франциядаги Peugeot-Citroen автомобил ширкати ўз заводларидан 8000 дан ортиқ одам ишдан бўшатилиши ва Париж яқинидаги йирик завод ёпилишини эълон қилди.

Peugeot-Citroen пойтахт Париж шимолида жойлашган 3000 дан ортиқ одам ишлайдиган Олней Соу Буа (Aulnay-sous-Bois) заводини 2014 йил охиригача ёпишни режалаган.

Ширкат раҳбарлари иш ўринлари қисқартирилишини эълон қилганидан сўнг Олней заводи олдида ишчилар норозилик намойиши ўтказди.

Маълумотларга кўра, Европадаги молиявий бўҳрон сабабли Peugeot-Citroen жорий йил биринчи ярмида 700 миллион евро ҳажмида зарар кўрган.
XS
SM
MD
LG