Линклар

Artel ширкати Тошкентда ARTLCD маркаси остида ишлаб чиқарилган янги телевизорларнинг тақдимот маросимини ўтказди.

Artel ширкати бошқарувчи директори Нодирбек Иброҳимовга кўра, янги телевизор максимал даражада маҳаллий шароитга мослаштирилган.

Телевизордан фойдаланиш қўлланмасига биринчи марта ўзбек тили ҳам киритилган.

Лойиҳа менежери ФаХриддин Сайдалиевга кўра, янги телевизорнинг 20 фоиз эҳтиёт қисмлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган.

Ширкат йил охирига қадар 50 минг дона ARTLCD телевизори ишлаб чиқариш ҳамда мамлакат бўйлаб ўз савдо дўконлари тармоғини очишни режалаган.

Газета.уз Интернет нашри хабарига кўра, Artel ширкати 2011 йилдан бери Ўзбекистонда фаолият олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG