Линклар

Россия Давлат Думаси хориждан молиялаштириладиган сиëсий ноҳукумат-нотижорат ташкилотлари ҳақидаги қонун лойиҳасини иккинчи ва якуний учинчи ўқишда қабул қилди.

Иккинчи ўқишда диний ташкилотлар, давлатга қарашли ширкат ва корпорациялар, шунингдек, нотижорат ширкатларни қонун лойиҳасидан чиқариш ҳақидаги Россия президенти киритган тузатишлар қабул қилинди.

Янги қонун лойиҳаси биринчи марта ўтган ҳафтада муҳокама қилинди.

Ундан олдин бир гуруҳ жамоат арбоблари Россия Президенти Владимир Путин ва Бош вазир Дмитрий Медведевга йўллаган очиқ мактубида мазкур қонун лойиҳаси кенг омма муҳокамасидан ўтганидан сўнг куз фаслида Давлат Думаси томонидан қабул қилинишини таклиф қилган эди.

Янги қонун лойиҳасида хориждан молиялаштириладиган нодавлат ташкилотларни ўз фаолияти ҳақида бир йилда икки марта ҳисобот беришга мажбур қилиш орқали улар устидан давлат назоратини кучайтиришни назарда тутган.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари мазкур қонун лойиҳасини “репрессив” деб атаган.
XS
SM
MD
LG