Линклар

Абдулла Тангриев мусобақалардан четлатилди


Абдулла Тангриев 2008 йил Пекинда ўтказилган Олимпиада ўйинларида кумуш медални қўлга киритган.

Абдулла Тангриев 2008 йил Пекинда ўтказилган Олимпиада ўйинларида кумуш медални қўлга киритган.

Лондон Олимпиадаси медалига асосий даъвогарлардан бири деб қаралаётган ўзбекистонлик машҳур дзюдочи ва курашчи Абдулла Тангриевнинг Олимпиада мусобақаларида қатнашиши тақиқланди.

Франциядаги Sports.fr Интернет нашри 12 июл куни тарқатган хабарига кўра, бунга Тангриевнинг қони таркибидан наша излари топилган сабаб бўлган.

Тангриевнинг нафақат Олимпиада ўйинлари¸ балки икки йил давомида спорт мусобақаларида қатнашиши ҳам тақиқланган.

Ўзбекистондаги спорт идоралари ҳозирча ушбу хабарга расмий муносабат билдирилмади.

Абдулла Тангриев 2008 йил Пекинда ўтказилган Олимпиада ўйинларида кумуш медални қўлга киритган эди.
XS
SM
MD
LG