Линклар

logo-print

"Кунига¸ мисол учун¸ 24 соат бўладиган бўлса, почти 18-20 соатим Одноклассникида, Интернетда ўтади"¸ дейди Ижтимоий тармоқларнинг ашаддий мижози.

“Оқни оқ, қорани қора кўриб қолмаслигимиз учун Интернетни иҳоталамоқчилар”

Бу гапни “Эркин микрофон” билан 13 июл куни Россиянинг Самара шаҳридан боғланган 30 яшар қўқонлик суҳбатдош айтди.

Ўзини Азизбек, деб таништирган бу йигит, аслида, ўзини қизиқтирган бир савол билан қўнғироқ қилган экану гап орасида унинг Интернетдаги ижтимоий тармоқларнинг кунда-шундаларидан эканлиги маълум бўлиб қолди.

Шунинг учун Азизбек билан мулоқотимизни куни кеча кун тартибига чиққан масала – Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек ёшларига фойда-зарари масаласига бурдик.

Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг "Ëшлар" канали Facebook, Одноклассники ва бошқа шу каби ижтимоий тармоқлар ёшлар онгини заҳарлаётганини иддао қилиб, улар фаолиятини қоралаб чиққани тўғрисида хабар берган эдик.

Озодлик: Одноклассникига аъзо экансиз. Кунига неча марта кирасиз?

- Кунига¸ мисол учун¸ 24 соат бўладиган бўлса, почти 18-20 соатим Одноклассникида, Интернетда ўтади.

Озодлик: Сиз мана Россияда экансиз. Қаеридасиз сиз?

- Самарадаман.

Озодлик: Самарага умрингизни Одноклассникида ўтказиш учун борганмисиз? Қандай бу? Тушунмадим?

- Менинг ишим поварлик. Овқатимни қилиб қўяман. Одноклассникда юраман.

Озодлик: 18-20 соат Одноклассникида ўтираман¸ дедингиз. Бир суткада 24 соат бор. 4 соат ухласангиз керак. 20 соат Одноклассникида ўтирсангиз, овқатни қачон қиласиз?

Суҳбат давомини қуйида тинглашингиз мумкин.



"Ҳақиқат учун курашдан қайтмайман"

Бухоро вилоят, Олот туманидаги 4-ўрта мактаб илмий бўлим мудири Ғайбулло Бектошев 13 июл куни “Эркин микрофон”га яна қўнғироқ қилди.

“Яна” дейишимизнинг боиси бор: Ғайбулло Бектошев 2011 йил пахта мавсуми пайтида ўқувчилар пахта теримида бўлганлари учун ўтилмай қолган дарслар учун ўқитувчиларнинг табелларини тўлдиришдан, яъни уларга иш ҳақи тўлашдан бош тортган, натижада мактаб директори ва туман халқ таълими раҳбарияти билан оралари бузилган эди.

Орадан кўп ўтмай Бектошевни ишдан бўшатадилар ва жорий йилнинг январида суд уни ишга қайта тиклайди.

Бу воқеалардан ўз вақтида Сизни хабардор қилганмиз.

Ишга қайта тикланганидан сўнг Ғайбулло Бектошев Озодликка телефон қилмай қўйган, биз унинг ишлари изга тушиб кетган, деб ўйлаб юрган эдик.

Адашган эканмиз.

Ғайбулло Бектошев 13 июл куни яна қўнғироқ қилди.

Озодлик: Энг охирги марта гаплашганимизда “Энди Озодликка гапирсанг ўласан дейишди” деган эдингизку. Яна нимага телефон қилаяпсиз?

- Майли, мени ўлдирадими, болаларимни етим қолдирадими, нима иш қилсалар қилсинлар, лекин Ўзбекистоннинг президенти чиқариб ўтирган қонунларни, фармойишларни бир ўқиб қўйсинлар. Агар мен ноҳақ бўлсам, кейин мени нима қилса қилаверсин.

Озодлик: Муаммо нимадан иборат? Сизни ишга қайта тиклашган. Бу йил ўқув йилини битирдингизми?

- 15 январда суднинг қарори билан ўз жойимга қўйишди. Лекин ....

Суҳбат давомини қуйида тинглашингиз мумкин.


*********************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG