Линклар

logo-print
Хитойнинг Урумчи шаҳридан Тошкентга самолёт қатнови қайта очилди.

Шу муносабат билан Тошкентда ўтказилган тақдимот маросимида сўзлаган Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Чжан Сяо ушбу рейсни икки мамлакатдаги дипломат, тадбиркор¸ сайëҳ ва талабалар анча вақтдан бери кутганларини айтди.

Урумчи-Тошкент-Урумчи шаҳарлари ўртасида ҳафтасига бир марта бўладиган парвозни Хитойнинг China Southern Airlines ширкатига қарашли самолёт амалга оширмоқда.

Айни пайтда¸ Ўзбекистон Ҳаво йўллари миллий авиаширкатига қарашли самолётларнинг бир ой ичида Тошкент-Урумчи-Тошкент йўналишида парвоз қила бошлаши режалаган.

Ўзбекистон президентининг 6-7 июн кунлари Хитойга қилган расмий ташрифи чоғида Навоийдан Хитойнинг йирик Шанхай ва Гуанчжоу шаҳарларига юк самолётлари қатнови, шунингдек, Урумчи-Тошкент ўртасида йўловчи самолётлар қатновинининг қайта йўлга қўйишга келишилган эди.
XS
SM
MD
LG