Линклар

Гуманитар ёрдам юклари ортилган АҚШнинг кемаси 50 йил давомида илк бор Куба пойтахти Хавана портида тўхтади.

"Ana Cecilia" номли кема ҳужжатлардаги камчиликлар сабабли режада белгиланганидан бир кун кейин, яъни, 13 июл куни Кубага етиб келди.

АҚШдаги гуманитар ва диний гуруҳлар жўнатган ёрдамни олиб келган International Port ширкати АҚШ томонидан Кубага қарши ярим аср муқаддам жорий қилинган савдо эмбаргосига риоя қилишини билдирди.

Ширкат Кубага яна ёрдам юклари олиб келишга умид билдирди.
XS
SM
MD
LG