Линклар

АҚШнинг Бирмингем округидаги Федерал суд ҳакамлари 13 июл куни АҚШ президенти Барак Обамани ўлдирмоқчи бўлганини тан олган ўзбекистонлик Улуғбек Қодиров иши бўйича ҳукмни эълон қилди.

22 ёшли Улуғбек Қодиров 15 йилга озодликдан махрум этилди. Судланувчи ўз айбини қисман тан олгани муносабати билан унга енгиллатилган жазо чораси қўлланилди. АҚШ қонунларига мувофиқ Улуғбек Қодировнинг 30 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилиши кутилаётган эди.

АҚШда ноқонуний яшаб келган Улуғбек Қодиров 2011 йил 13 июлида Алабама штатининг Бирмингем шаҳри яқинидаги мотелда ўзини қуроллар сотувчи деб танитган махфий хизмат агентидан қурол сотиб олаётган пайтда ҳибсга олинган.

Қодиров ижтимоий тармоқларда президент Обамани ўлдириш ниятида экани ҳақидаги маълумотларни тарқатганидан сўнг АҚШ махсус хизматлари кузатувчига олинган эди.

Қодировнинг адвокати Ланс Белл ўз ҳимоясидаги одам “ашаддий террорист эмаслиги”, у ижтимоий тармоқда исломий мафкура ташувчилар билан танишиб,мана шу мафкура қурбонига айланганини, шунинг учун ҳам шафқат қилинишга лойиқ эканини билдирди.

Шу йилнинг 21 январ куни Чикагода О’Ҳара аэропортида 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси Жамшид Мухторов ҳибсга олинган эди.

Маълум бўлишича, АҚШдан сиёсий бошпана олган Мухторов Исломий жиҳод иттифоқига аъзоликда гумон қилинган

Орадан икки ой ўтиб, март ойининг бошларида Филаделфия шаҳрида яна бир Ўзбекистон фуқароси Бахтиëр Жумаев террорчиликка алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинди.

АҚШ Федерал тергов бюроси ходимлари Бахтиëр Жумаевга қарши илгари сурилган айбловларга унинг Жамшид Мухторов билан яқин дўстлиги, хусусан унга 300 доллар пул юборганини террор ташкилотига моддий ëрдам кўрсатганлик далили сифатида асос қилиб келтирилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG