Линклар

Немис ҳукумати Германиянинг мусулмон ва яҳудий жамоасини хатна қилиш амалиётини давом эттиришларига тўсқинлик қилинмаслигига ишонтирмоқда.

Ўтган ойда Кёлн шаҳар суди тўрт ёшида хатна қилинган мусулмон бола юзасидан очилган ишни кўриб чиққан эди. Болакай хатна қилинганидан сўнг ундан қаттиқ қон кетган. Кёлн суди шу муносабат билан фақат балоғат ёшига етган одамларгина хатна қилдира олиши тўғрисида қарор чиқарган.

Германия канцлери матбуот котиби Штефан Сайберг ҳукумат хатна қилиш бўйича белгиланган тартибга асосланган жарроҳлик амалиётлари қонун доирасида қолдирилиши учун барча имкониятларни ишга солишини билдирди.
XS
SM
MD
LG