Линклар

Ингушетиянинг Экажево қишлоғида қўлга олинган жиноий гуруҳ аъзоларининг тенг ярими полиция ходимлари бўлган.

Россия Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, талончилик билан шуғулланган ва жангариларга молиявий ёрдам кўрсатиб келган гуруҳнинг олти аъзосидан уч нафари полициячилардир.

Қўлга олиш чоғида жиноий гуруҳ полицияга қаршилик кўрсатган. Отишма чоғида гуруҳ аъзоларидан бири ўлдирилган, бири қочишга муваффақ бўлган. Гуруҳнинг қолган тўрт аъзоси ҳибс қилинган.
XS
SM
MD
LG