Линклар

АҚШнинг Бирмингем округидаги Федерал суд ҳакамлари АҚШ президенти Барак Обамани ўлдирмоқчи бўлганини тан олган ўзбекистонлик Улуғбек Қодиров иши бўйича 13 июл куни ҳукмни эълон қилди.

22 ёшли Улуғбек Қодиров 15 йилга озодликдан махрум этилди.

Судланувчи айбини қисман тан олгани сабабли унга енгилроқ жазо чораси қўлланилди.

АҚШ қонунларига мувофиқ Улуғбек Қодировнинг 30 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилиши кутилаётган эди.

АҚШда ноқонуний яшаб келган Улуғбек Қодиров 2011 йил 13 июлида Алабама штатининг Бирмингем шаҳри яқинидаги мотелда ўзини қуроллар сотувчи деб танитган махфий хизмат агентидан қурол сотиб олаётган пайтда ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG