Линклар

logo-print

Саудия Арабистони делегацияси Ўзбекистонга келади


Саудия Арабистони Қироллигининг ТИ бўйича давлат вазири Низар бин Обейд Мадани.

Саудия Арабистони Қироллигининг ТИ бўйича давлат вазири Низар бин Обейд Мадани.

Саудия Арабистони Қироллиги делегацияси 15 июл куни Ўзбекистонга сафарини бошлайди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Саудия делегациясига Ташқи ишлар бўйича давлат вазири Низар бин Обейд Мадани бошчилик қилади.

Ташрифдан мақсад икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувлар олиб боришдан иборат.

Жорий йил апрел ойи охирида Саудия Арабистони Қироллиги Маслаҳат кенгаши раиси Абдулла бин Муҳаммад Ал аш-Шайх бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Олий Мажлис Сенати ва бошқа идоралар раҳбарлари билан учрашувлар чоғида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

Саудия Арабистони бизнес доиралари вакилларидан иборат делегация савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида 2011 йил 5 – 6 июн кунлари Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.
XS
SM
MD
LG