Линклар

logo-print
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 12 октябр куни Ироқ жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Унга қадар Ўзбекистон жамоаси Иордания ва Кувайт терма жамоалари билан куч синашади.

Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматига кўра, Ироқ жамоаси билан ўртоқлик учрашуви Қатар билан бўладиган ўйин олдидан терма жамоа ҳолатини аниқлашда ёрдам беради.

Қатар терма жамоаси билан учрашув эса 2014 йилда бўладиган жаҳон чемпионатига йўлланма олиш учун Доҳа шаҳрида 16 октябр куни бошланадиган тўртинчи давра учрашувлари доирасида бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG