Линклар

logo-print

Афғонистон: Таниқли ўзбек қўмондони худкуш ҳужумда ўлди


Қўмондон ва Афғонистон парламенти депутати Аҳмад Хон Саманганий.

Қўмондон ва Афғонистон парламенти депутати Аҳмад Хон Саманганий.

Афғонистон шимолида тўйга меҳмон сифатида келган худкуш ўзини портлатгани оқибатида камида 17 киши, жумладан, катта таъсирга эга бўлган қўмондон ва депутат Аҳмад Хон Саманганий ҳалок бўлди.

Худкуш ҳужум Саманган вилояти маркази Ойбак шаҳрида Аҳмад Хон Саманганий қизини турмушга бераётган тўй маросимида уюштирилган.

Миллати ўзбек бўлган Саманганий Афғонистон Президенти Ҳамид Карзайнинг тарафдори бўлган.

Айни пайтда, Саманганий Афғонистон ўзбекларининг сиёсий етакчиларидан бири ва машхур қўмондон генерал Абдул Рашид Дўстумнинг рақиби бўлган.

Толибон ҳаракати худкуш ҳужумга алоқадор эканини рад қилди.
XS
SM
MD
LG