Линклар

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Мисрнинг янги президенти Муҳаммад Мурсий билан музокара олиб бориш мақсадида Қоҳирага борди.

Клинтон Мурсийдан Миср 1979 йилда Исроил билан эришган тинчлик шартномасига риоя қилиши ҳақида кафолат беришини хоҳлайди.

Клинтон ва Мурсий ўртасидаги музокарада диний эркинликлар масаласи ҳамда озчиликни ташкил этганлар ҳуқуқлари ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.

Икки кунлик ташрифи чоғида АҚШ Давлат котибининг Қоҳира ва Александрия шаҳарларида Миср ҳукуматнинг юқори лавозимли расмийлари, фуқаролик жамияти вакиллари ва тадбиркорлар билан учрашиши режаланган.
XS
SM
MD
LG