Линклар

БМТ кузатувчилари Сурия ҳукумати кучлари тинч аҳолидан 200га яқин одамни ўлдиргани айтилаётган Тремса қишлоғидан олти километр наридаги жойни бориб кўрди.

БМТдаги манбаларга кўра, кузатувчилар жума куни кечқурун Тремса қишлоғи яқинидаги жойни “разведка қилиб қайтган”.

Қишлоқ аҳолиси Россияни Сурия ҳукуматига одамларни ўлдиришда қўллаётган қуролларни ва ўқ-дорилар етказиб бераётганликда айбламоқда.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Сурия режими қишлоқдаги тинч аҳолини “атайин ўлдирганини тасдиқловчи рад қилиб бўлмас далиллар борлиги”ни таъкидлади.

Кузатувчилари БМТ-Араб Лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Кофи Аннанга президент Башар Ал-Ассад тарафдор бўлган кучлар Тремсага ҳужумда танклар ва вертолётлардан фойдаланганини айтган.

Дамашқ расмийлари ҳужум террорчилар томонидан амалга оширилганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG