Линклар

Ўзбекистонлик рассомнинг Прагадаги кўргазмаси вақтинча тўхтатилди


Ўзбекистонлик таниқли рассом Леким Иброҳимовнинг Гиннес рекордлар китобига кириши мумкин бўлган улкан асарига шамол шикаст етказгани боис Прага шаҳридаги кўргазма вақтинча тўхтатилди.

Баландлиги 8 метр узунлиги 60 метр бўлган “Минг малак ва бир суврат“ деб номланган улкан асар Прага шаҳридаги қадимий Incheba Expo кўргазмалар залида намойиш қилинаётган эди.

Леким Иброҳимов мазкур расмни яратиш учун 3 тонна бўëқ ва 600 квадрат метрга яқин махсус оҳорланган¸ нам ўтказмайдиган махсус мато сарфланган.

Улкан асар Прага, Мадрид ва Рим шаҳарларида намойиш қилинганидан сўнг уни Тошкентга олиб кетиш режаланган.
XS
SM
MD
LG