Линклар

logo-print

Доғистонда икки полициячи ўлдирилди


Доғистон маркази Маҳачқала яқинида шанба оқшомида икки полициячи отиб ўлдирилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига ҳужум Новий Хушет қишлоғида содир этилгани айтилмоқда.

Доғистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг Интерфаксга маълум қилишича, жипда бўлган номаълум шахслар ичида полициячилар бўлган икки машинани ўққа тутганлар. Шундан сўнг ҳужумчилар ғойиб бўлган. Айни пайтда уларни қидириш ишлари амалга оширилмоқда.
XS
SM
MD
LG