Линклар

logo-print

АҚШ Мисрга чорак миллиард доллар кредит ажратмоқчи


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Мисрдаги бизнес ривожи учун 250 миллион доллар миқдорида кредит ажратишни режаламоқда. Бу ҳақда икки кунлик ташриф билан Қоҳирага борган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон маълум қилди.

Клинтон хонимга кўра, Вашингтон Мисрга ёрдам ўлароқ 60 миллион долларлик сармоя жамғармаси ҳам таъсис этмоқчи.

Шанба куни АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Мисрнинг янги президенти Муҳаммад Мурсий билан учрашди ва Қўшма Штатлар унинг мамлакатида бошланган демократияга ўтиш жараёнини қўллашини билдирди.

Бугун Клинтон хоним Миср Олий ҳарбий кенгаши раҳбари Ҳусайн Тантовий билан учрашади. Ўтган йили Ҳусни Муборак президентлик лавозимидан четлатилганидан кейин Мисрдаги ҳокимият айнан шу киши бошқарган гуруҳ қўлига ўтганди.
XS
SM
MD
LG