Линклар

logo-print
Кеча Яманда Халқаро Қизил Хоч ташкилотининг шу йил апрел ойида ўғирлаб кетилган ходими озод этилди. Ташкилот вакилларига кўра, озод қилинган Бенжамен Малбранк ҳозирда ўзини яхши ҳис қилаяпти.

Шанба куни у Яман пойтахтига келган, у ердан эса ўз ватанига, яъни Францияга учиши кутилмоқда.

Қизил Хоч маълумотларига кўра, Малбранкни ташкилот ходимларига Ал-Қоида билан алоқадор Ансорул-Шариа террорчилик гуруҳи вакиллари топширган. Уни апрел ойида айнан ким ўғирлаб кетгани айни пайтда номаълумлигича қолмоқда. Воқеа жойида бўлган Reuters агентлиги мухбири июн ойида Қизил Хоч ташкилотининг Малбранкни озод этиш шартлари ҳақида келишишга уринган яманлик ходими ўлдирилганини қайд этади.

Сўнгги 15 йил ичида Яманда 200 дан зиёд одам ўғирланган. Қуролли гуруҳлар асирлардан мамлакат расмийлари ўз талабларини бажаришига эришиш йўлида фойдаланадилар.
XS
SM
MD
LG