Линклар

Собиқ элчи Сурия президентини террорчиларга ёрдам берганликда айблади


Суриянинг Ироқдаги собиқ элчиси Наваф ал-Фараз.

Суриянинг Ироқдаги собиқ элчиси Наваф ал-Фараз.

Тугаётган ҳафтада мухолифат тарафига ўтганини эълон қилган Суриянинг Ироқдаги собиқ элчиси Наваф ал-Фараз президент Башар Ассадни айблаб чиқди. Унинг айтишича, Ассад Ал-Қоида жанггариларига қўшни Ироққа ҳужум уюштиришда Сурия ҳудудидан фойдаланишига изн берган.

Бу ҳақда Ал-Жазира телеканалига сўзлаган ал-Фараз айни пайтда Ироқ бош вазири Нури ал-Маликийни ҳам танқид қилди. Собиқ элчига кўра, гарчи Ассаднинг Ироққа нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатларидан хабардор бўлса-да, ал-Маликий Суриядаги бўҳронга аралашишдан ўзини тутиб турибди.
XS
SM
MD
LG