Линклар

Туркиядаги тўқнашувларда 30 чоғли одам яраланди


Туркиянинг Ван вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида шанба куни камида ўн нафар полициячи яраланди. Мазкур ҳужум учун масъулиятнинг ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Авваллари бу ҳудудда портлашларни Курд ишчи партияси (КИП) фаоллари тез-тез уюштириб турарди.

Аввалроқ вилоят маркази бўлмиш Ван шаҳрига ташриф буюрган Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон курд исёнчилари билан музокара олиб борилмаслиги ҳақида билдирганди. Эрдўғонга кўра, Туркия полицияси КИП фаоллари билан то улар қуролли курашдан воз кечмагунларига қадар курашаверади.

Шунингдек, кеча Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида полиция айни пайтда қамоқхонада сақланаётган КИП лидери Абдулла Ўжаланни қўллаб митинг уюштирмиш кишилар билан тўқнашди. Тўқнашув чоғида 20 га яқин киши, шу жумладан, курд озчилигини тамсил этувчи Тинчлик ва демократия партиясидан парламентга сайланган депутат ҳам тан жароҳати олгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG