Линклар

Франция делегацияси Ўзбекистонга келади


Франция Мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дриан.

Франция Мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дриан.

Франция Мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дриан бошчилигидаги делегация икки томонлама музокаралар олиб бориш мақсадида 16 июл куни Ўзбекистонга сафар қилади.

Буни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Музокаралар чоғида қатор масалалар, жумладан, Афғонистондан халқаро кучлар, жумладан, Франция ҳарбийларини олиб чиқилиши масаласи ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.

Ҳозир Афғонистонда Франциянинг 3 минг 550 нафар ҳарбийси халқаро коалиция кучлари таркибида хизмат қилмоқда.

Июн ойи бошида Франция Президенти Франсуа Олланд Афғонистондаги француз ҳарбийлари бу мамлакатдан 2012 йил охиригача олиб чиқилишини баён қилган эди.
XS
SM
MD
LG