Линклар

logo-print

Афғонистон ҳукумати вазири ҳужумдан омон қолди


Афғонистон Олий таълим вазири Убайдулло Убайд.

Афғонистон Олий таълим вазири Убайдулло Убайд.

Афғонистоннинг Олий таълим вазири Убайдулло Убайд 15 июл куни машинада Бағлон вилоятидан Қундуз вилоятига кетаётган пайтда йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида яраланди.

Портлаш натижасида вазирни кузатиб кетаётган полиция ходимларидан икки нафари ҳам жароҳат олди.

14 июл куни Афғонистон шимолида тўйга меҳмон сифатида келган худкуш ўзини портлатгани оқибатида камида 17 киши, жумладан, катта таъсирга эга бўлган ўзбек қўмондони ва Афғонистон парламенти депутати Аҳмад Хон Саманганий ҳалок бўлди.

Саманган вилояти маркази Ойбак шаҳрида Саманганий қизини турмушга бераётган тўй маросимида уюштирилган худкуш ҳужумда вилоят разведка хизмати бошлиғи, Афғонистон армияси дивизияси қўмондони, ҳукумат расмийлари ва полиция ходимлари ҳам ҳалок бўлди.

Жума куни Аёллар масалалари бўйича вазирликнинг вилоят бўлими директори ва турмуш ўртоғи ҳужум қурбони бўлди.
XS
SM
MD
LG