Линклар

logo-print
Италиянинг Милан шаҳрида ўтказилган ёш пианиночилар конкурсида ўзбекистонлик Искандар Мамадалиев ғолиб чиқди.

“Piano Talents” номли мазкур конкурсда Ўзбекистон вакиллари илк бор иштирок этди.

“В.Успенский” номидаги Республика мусиқа академик лицейи ўқувчиси бўлган Искандар Мамадалиевга “Piano Talents” халқаро конкурс лауреати унвони ва “Абсолют” мукофоти берилди.

Конкурсда Жанубий Корея, Латвия, Индонезия, Испания, Норвегия, Полша, Россия, Туркия, Украина, Эрон, Япония, Янги Зеландии ва италиялик иқтидорли пианиночилар қатнашди.
XS
SM
MD
LG