Линклар

logo-print
АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Қоҳирада Мисрни Бошқариб келаётган Олий ҳарбий кенгаш раҳбари маршал Ҳуссайн Тантавий билан музокара олиб борди.

Мисрга икки кунлик сафарининг биринчи кунида, яъни, 14 июл куни Давлат котиби Миср президенти Муҳаммад Мурсий билан учрашди.

Сўзлашувдан сўнг Клинтон АҚШ Мисрдаги демократияга ўтиш жараёнини қўллаб-қувватлашини айтди.

Ҳиллари Клинтон Вашингтон Мисрдаги бизнес ривожи учун 250 миллион доллар миқдорида кредит ажратиши ва Мисрга ёрдам ўлароқ 60 миллион долларлик сармоя жамғармаси тузишни режалаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG