Линклар

logo-print
Хитой жанубидаги Гуангси вилоятининг Лиучжоу шаҳри расмийлари тирик ёки ўлик ҳолда тутиб келтирилган ҳар битта пиранья (Serrasalmus) балиғи учун минг юан, қарийб 157 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули берилишини эълон қилди.

China Daily нашри хабарига кўра, расмийларнинг бундай чора кўришига ўтган ҳафтада Лиужианг дарёсида пиранья балиқлари икки кишига ҳужум қилиб уларга оғир жароҳат етказгани сабаб бўлган.

Жанубий Американинг чучук сувларида гала бўлиб яшовчи ўткир тишли йиртқич пиранья балиқлари одам учун хавфлидир.

Хабарда пираньялар Хитойга қаердан келиб қолгани маълум қилинмаган.
XS
SM
MD
LG